КОМПАНИЯ ТЎҒРИСИДА

“HORUS I&C К.F.T.” Компанияси (Венгрия) металл прокат бозорида 20 йилдан ортиқ давр мобайнида фаолият юритиб келмоқда, шу жумладан Ўзбекистон бозорида 17 йилдан бери ишлаб келмоқда. Биз рельс, устки йўллар қурилиши, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, “Нефт-газ-кимё мажмуи” ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа йирик давлат муассасаларига металл прокат асосий етказиб берувчиларидан бири ҳисобланамиз. Компаниямиз қуйидаги каби йирик давлат лойиҳаларини амалга ошириш учун рельс ва металл прокат етказиб беришда қатнашди:

Навоий-Бухоро-Мискен, Ангрен-Поп, Тошкент-Самарқанд (Афросиёб) темир йўл қурилиши;
Устюрт ГХК «Uz-KorGazChemical» МЧЖ ҚК қурилиши;
«Ўзэлектротармоққурилиш» электрузатиш линияси (ЭУЛ) қурилиши;
“Муборак газни қайта ишлаш заводи” қурилиши.

Бугунги кунда биз Россия, Украина ва Қозоғистондаги металл маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ҳамкорларимиз, шунингдек Ўзбекистондаги истеъмол бозори билан биргаликда ишлашни давом эттирмоқдамиз, бу ерда бозор шарт-шароитлари ҳисобга олинган, етакчи ишлаб чиқарувчилар билан ҳам, истеъмолчилар билан ҳам кўп йиллик амалий муносабатлар сақланган ҳолда, металл маҳсулотларини етказиб бериш масалаларини оқилона ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ ҳал қиламиз.
2017 йилда “HORUS I&C К.F.T.” Компанияси (Венгрия) «Днепропетровск Электровозқурилиш заводи» Давлат корхонасининг Ўзбекистон Республикасидаги расмий эксклюзив дилери ва вакили сертификатини олди ҳамда тоғ-металлургия саноатини оғир агрегатлар ва уларнинг бутловчи қисмлари билан таъминлашни мақсад қилган.
Компания мутахассислари ҳар бир буюртмачига индивидуал ёндашувни таклиф қиладилар. Металл прокат бозоридаги имкониятларимиз бизга нефт-газ-кимё, энергетик, вагонсозлик, тоғ-металлургия каби исталган саноат тармоқлари учун металл маҳсулотлар, қувур маҳсулотлари ва металл конструкцияларини етказиб бериш масалаларини ҳал қилиш ҳуқуқини беради. Биз ҳар қандай мураккабликдаги лойиҳаларни муҳокама қилиш ва ҳал қилишга тайёрмиз!

"HORUS I&C kft" тузилиши

Бизнинг ҳамкорларимиз

OAЖ «Первоуральск янгиқувур заводи»

ДК «Днепропетровск электровозқурилиш заводи»

OAЖ «Ильич номидаги Мариупол металлургия комбинати»

OAЖ «Металлургия комбинати «Азовсталь»

OAЖ «Запорожия металлургия комбинати «Запорожсталь»

OAЖ «Днепропетровск металлургия заводи»

OAЖ «Нижнетагил МК»

МЧЖ «Евразхолдинг» Савдо уйи»

OAЖ «Магнитогорск металлургия комбинати»

OAЖ «Мечел» OAЖ «Мечел-Метиз»

AЖ «АрселорМиттал Темиртау»

OАЖ «Ашинск металлургия заводи»

OAЖ «Виксунск металлургия комбинати» (Викса ш.)

OAЖ «Челябинск қувур прокат заводи» (Челябинск ш.)

ОAЖ «Днепропетровск қувур заводи»

ОАЖ «Северсталь»

Бизнинг маҳсулотларимиз

Етказиб берилаётган маҳсулотлар “Стз” оддий пўлат маркаларидан ҳам, 09Г2С, 15ХСНД, 30ХГСА каби конструкцион юқори легирланган пўлат маркаларидан ҳам тайёрланади.

Бизнинг асосий етказиб бериш хизматларимиз, гарчи булар билан чекланмасада, қуйидаги маҳсулот турлари бўйича амалга оширилади:
Иссиқлайин жўваланган лист ва рулон
Қувурлар ва фитинглар
Совуқлайин жўваланган лист ва рулон
ОК ва ВР симлар, пайванд симлар, пружинали симлар
Қалин лист
Пайвандлаш электродлари: УОНИ, МР-3, АНО-4 ва бошқа
Турли қалинликдаги штрипс
Рельслар
Бурчаклар - пўлатдан ишланган тенг полкали (тенг бўлмаган полкали)
Темир-бетон конструкциялари учун арматурали прокат, силлиқ ва даврий профилли.
Швеллерлар - пўлатдан ишланган тенг полкали (тенг бўлмаган полкали).
Боғламли катанка
Балка
Махсус пўлатдан ишланган айланалар, шу жумладан конструкцион, инструментал, тез қирқувчи, подшипникли; калибрланган айлана, квадрат, саккиз бурчак; доира, квадрат ва юмшатилган полоса.
Профиллар - пўлатдан ишланган турли конфигурацияли (U; S; C; W), шунингдек машинасозлик учун профиллар.
Стрелкали ўтказгич
Темир йўл ғилдираклари

Бизнинг имкониятларимиз

Тошкентдаги Ваколатхона

100 000, Ўзбекистон, Тошкент ш.,
Мирзо Улуғбек тумани, Асака кўчаси, 39. НГКА Бизнес мажмуи.
Телефонлар: 230-41-06, 230-41-07, 230-41-15
E-mail: Dnepr011@yandex.ru
www.Horus-Tashkent.uz